Док-1 Макс: 68 боланинг ўлимига алоқадор бўлганларга ҳукм эълон қилинди

Узбекистан

Док-1 Макс сиропидан ўлим ҳолатлари бўйича суд ҳукми чиқарилган. Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариев, унинг ўринбосарлари Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаев, шунингдек, Quramax Medical компанияси директори Рагневдра Пратар жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 26 февраль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевни 2 йилга давлат органларида лавозим эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбар ўринбосарлари Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаев 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистонга сироп импорт қилувчи Quramax Medical компаниясини бошқарган Сингх Рагвендра Пратар 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Материалы по теме

Не пропустите важное!

Подписывайтесь на наш Telegram канал, чтобы первыми узнавать о главных событиях.