2022 йил охиридан бери 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров вафот этди. Бу ҳақда Взгляд.uzʼга Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Прокуратура маълумотларига кўра, Баҳром Ҳайдаров 5 мартга ўтар кечаси ўзи даволанаётган ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаментининг Тошкент шаҳридаги маҳбуслар шифохонасида вафот этган.
Асосий ташхис: юрак ишемик касаллиги, стенокардия (III функционал синф), инфарктдан кейинги кардиосклероз, коронар артерияларни стентлашдан кейинги ҳолат, III босқич гипертония, артериал гипертензия-III, хавф-IV (жуда юқори).
Тошкент шаҳар махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими, Андижон вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи (1972 йилда туғилган) Баҳром Ҳайдаров 2022 йил декабрида ўғирлик, мансаб сохтакорлиги ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда айбланиб, судланган эди.
У билан бирга Андижон шаҳар собиқ прокурори Қурбонали Асқаров, Андижон шаҳар марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси Саида Йўлчиева, вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарҳод Муллажонов, вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасининг маҳаллий бюджет даромадларини режалаштириш ва бюджетни шакллантириш бўлими Шавкат Ҳошимов ва вилоят халқ таълими бошқармаси собиқ бошлиғи Азизбек Миркомилов.
