Фарғона вилояти Олтиариқ туманида уч нафар вояга етмаган бола сунъий сув ҳавзасига чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Взгляд.uz»га маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, ҳодиса 5 июнь куни болалар сузишга келган фермалардан бирида содир бўлган.
Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Прокуратура фуқароларни оқимлари кучли бўлган тақиқланган чуқур сув ҳавзаларида чўммасликка чақирди.