Бозорлар Ўзбекистоннинг «туристик ташриф қоғози»га айланади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 январь куни савдо ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди.

Бозорлар Ўзбекистоннинг «туристик ташриф қоғози»га айланади

Бозорлар сайёҳлар учун диққатга сазовор жойлардан бири, лекин бугунги кунда айрим бозорларимиз туристлар учун жозибадор эмас. Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек маданиятини акс эттирувчи бозор мажмуалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Давлат раҳбари савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди.

«Озиқ-овқат, кийим-кечак, заргарлик дўконлари, ошхоналар, кўнгилочар масканлар ҳамоҳанг бўлиши, харидорлар ва туристларни ўзига жалб қилиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Шаҳрисабз ва Паркентнинг сўлим ҳудудларида замонавий дам олиш масканлари барпо этиш, енгил конструкциялардан ётоқхоналар ташкил этиш, мавжуд биноларни савдо ва хизматларга қайта ихтисослаштириш, ҳудудни ободонлаштириш мўлжалланган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш