Афғонистоннинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси йил давомида 6 баробар ошди, деди «Толибон» Савдо вазирлиги расмий вакили Абдул-Салам Жавад TOLOnewsʼга берган интервьюсида.
2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 44 миллион долларни, 2023 йилда эса 266 миллион долларни ташкил этди. Товар айирбошлаш сальдоси Тошкент томондан: Ўзбекистон товарлари импорти 239 миллион долларга (90%), Афғонистон товарлари экспорти эса 27 миллион долларга баҳоланмоқда (10%).
Импортда асосан электр энергияси, кимёвий ўғитлар, ун, нефть маҳсулотлари ва дуккакли ўсимликлар, экспортда эса қуруқ мевалар, мева шарбатлари, гилам ва кунжут айирбошланмоқда.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 баробарга ўсди
«Толибон» Савдо вазирлиги расмий вакили Абдул-Салам Жавад Афғонистоннинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси 6 баробарга ошганини маълум қилди.
![Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 баробарга ўсди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F01%2F1041930436_0_0_3641_2048_2072x0_60_0_0_eb3fd4fb186d4d43177d98c02dafd26b.jpg&w=1536&q=75)