Қамчиқ довонидаги аварияда икки киши вафот этди

9 январь куни Наманган вилоятида юк машинаси бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида ёниб кетди. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қамчиқ довонидаги аварияда икки киши вафот этди

9 январь куни соат тахминан 20:30 да А-373 автомагистралининг Наманган вилояти Поп туманидан ўтувчи 225-километрида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Shacman юк машинасининг 36 ёшли ҳайдовчиси юқори тезлик сабабли бошқарувни йўқотган ва автомобиль бетон тўсиққа бориб урилиб, ағдарилиб кетган. Бахтсиз ҳодиса юк машинасида ёнғин чиқишига сабаб бўлган, ёнғин тезда бартараф этилган.

Юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш