Сирдарёдаги АГТКШда қиймати 60 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

«Ўзенергоинспеция» томонидан ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда Боёвут туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбирида газдан ноқонуний фойдаланиш факти аниқланди.

Сирдарёдаги АГТКШда қиймати 60 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Боёвут туманидаги МЧЖга тегишли бўлган газ қуйиш шохобчасига тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш