Машҳур Испания банки Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирмоқда

Испаниянинг энг йирик банки Ўзбекистон банк хизматлари бозорига киришга қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистон элчихонасида банкнинг минтақавий менежери Давид Плаза билан учрашув бўлиб ўтди.

Машҳур Испания банки Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирмоқда

Испаниянинг етакчи банкларидан бири Santander Ўзбекистон бозорига қизиқа бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Банкнинг минтақавий менежери Давид Плаза Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси вакиллари билан музокаралар олиб борди. Йиғилишда жами активлари бўйича энг йирик кредит ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланишича, сўнгги икки йил давомида Santander экспорт-импорт операциялари бўйича Европада биринчи ўринни эгаллаган. Плазанинг айтишича, банк раҳбарияти Ўзбекистонда иш бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, Испания банки республикада амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ниятида эканини билдирди. Банк бу мақсадлар учун 500 миллион долларгача ажратишга тайёр.

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш имконияти банкнинг маҳаллий бозор билан алоқаларини ривожлантиришга таъсир қилади, деди Плаза учрашув якунида. Минтақавий менежер бу Ўзбекистонда Santander ваколатхонаси очилишини тезлаштиришини таъкидлади.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш