Тошкентда йирик ёнғин юзага келди – видео

Дастлабки маълумотларга кўра, 15 январь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги метро бекати яқинида жойлашган қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди.

Тошкентда йирик ёнғин юзага келди – видео
Кадр из видео / Tashkent_Land

15 январь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида ёнғин содир бўлди. Ёнғин акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ёнғинни Қипчоқ кўчасида ерусти метро бекатидан узоқ бўлмаган ҳудудда пайқаб қолишган. Унинг яқинида ҳали фойдаланишга топширилмаган «Турон» бекати мавжуд.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Аҳолининг сўзларига кўра, ёнғин қурилиш моллари дўконида содир бўлган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш