Қашқадарё вилоятида «Шаҳрисабз» сайёҳлик маркази ташкил этилади, деб хабар қилмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳозирда Шаҳрисабз туманидаги «Мираки», «Амир Темур», «Улоч» ва «Полмон» маҳаллаларига қарашли 240 гектар ер майдонида янги марказ қуриш режалаштирилмоқда.

Марказда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сайёҳлик инфратузилмаси объектлари, жумладан, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғлиқни сақлаш, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда дор йўли ишга туширилади.