Россия Илья Сибирцевнинг Ўзбекистон терма жамоасига ўтиши қонунийлигини текширади

Бутунроссия сузиш федерацияси Илья Сибирцевнинг Ўзбекистон терма жамоасига ўтиши регламентга мувофиқлигини текширади. Сибирцев 22 ёшда, у ўсмирлар ўртасида 2019 йилги Европа чемпиони, шунингдек, 2019 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Россия Илья Сибирцевнинг Ўзбекистон терма жамоасига ўтиши қонунийлигини текширади

Бу ҳақда ташкилот раҳбари Владимир Сальников «ТАСС»га маълум қилди.

Пайшанба куни Халқаро сузиш федерацияси (World Aquatics) Сибирцевнинг спорт фуқаролигини Россиядан Ўзбекистонга ўзгартиришни маъқуллагани маълум бўлди.

У кўп йиллар давомида чет элда яшади, шунинг учун унинг бошқа давлатга ўтишида бирор фожиа кўрмаяпман, — деди Сальников. Аммо жараён ҳақида савол бор, биз уни ўрганамиз. Умуман олганда, бу воқеа биз учун устувор аҳамиятга эга эмас, бунга кўп эътибор қаратишга ҳожат йўқ, лекин протседура бўйича халқаро федерация мутахассисларига саволлар бермоқчиман, бу амалга оширилади. Биз аниқлик киритиш учун улар билан боғланиш ниятидамиз.

Федерация раҳбари, шунингдек, рус сузиш спорти Илья Сибирцевнинг бошқа давлатга ўтишидан ҳеч нарса йўқотмаганини таъкидлади. «Мутлақо,» — деди у.

Сибирцев ўтган йилнинг кузида Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этишни режалаштирган ва дастлабки аризага киритилган, бироқ ўшанда World Aquatics унинг трансферини маъқулламаганди.

Сибирцев 22 ёшда, у ўсмирлар ўртасида 2019 йилги Европа чемпиони, шунингдек, 2019 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш