Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубогида Ўзбекистоннинг барча вакиллари медалларга сазовор бўлди

Сербиянинг Сомбор шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги мусобақаси якунланди. Ўзбекистон спортчилари 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубогида Ўзбекистоннинг барча вакиллари медалларга сазовор бўлди
НОК

Бундан ташқари, 50 килограмгача вазн тоифасида иштирок этган Феруза Казакова турнирнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Ғолиб ва ​​совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:

-50 кг: Феруза Казакова

-52 кг: Азиза Якубова

-57 кг: Ситора Турдибекова

-75 кг: Азиза Зокирова

Кумуш медаль:

-48 кг: Саида Рахмонова

-60 кг: Райхона Кадырова

-66 кг: Навбахор Хамидова

Бронза медаль:

-54 кг: Мухлиса Хушвактова

-63 кг: Мохинабону Абдуллаева

-70 кг: Хадичабону Абдуллаева

-81 кг: Олтиной Сотимбоева.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш