Биз нафақат ўзимиз, балки қўшниларимиз ҳақида ҳам қайғурамиз. Ва «сув бошида биз турибмиз, сув бермаймиз», деб баҳслашиш бемаънилик, — деди Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида.
Қўшниларимизга қанча сув керак бўлса, шунча сув берамиз — Қирғизистон президенти
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат суғориш ва ичимлик суви учун Норин дарёси сувининг атиги 1 фоизидан фойдаланишини айтди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, сув манбасида туриб олиб, уни бошқаларга бермаслик бемаъниликдир.
![Қўшниларимизга қанча сув керак бўлса, шунча сув берамиз — Қирғизистон президенти](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F01%2F2343887.52be71fa15845e321ce84d6f7b9b23d2.jpg&w=1536&q=75)
Садир Жапаров Қирғизистон суғориш ва ичимлик суви учун Норин дарёси сувининг атиги 1 фоизидан фойдаланишини айтди. 99 фоиз Ўзбекистон ва Қозоғистонга тушади. Қамбарота ГЭС-1 қуриб битказилгач, қишда ундан электр энергияси ишлаб чиқариш, суғориш мавсумида эса Тўқтўғул ГЭСида тўпланган сувни қўшниларга етарли миқдорда бериш мумкин бўлади.