Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши тез орада бошланади ва 35–40 йилдан кейин ўзини оқлайди — Садир Жапаров

Садир Жапаров яқин орада Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланиши мумкинлигини айтди.

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши тез орада бошланади ва 35–40 йилдан кейин ўзини оқлайди — Садир Жапаров

Яқин келажакда Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошланиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров 22 январь куни «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, инфратузилма лойиҳаси 35–40 йил ичида ўзини оқлайди ва Марказий Осиёга Хитой товарлари учун транзит марказга айланиш имконини беради.

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли эса бизни ўйлантиради. Миқдори жуда катта. Бу лойиҳа 35–40 йил ичида ўзини оқлайди. Аммо бизнинг давлатимиз боши берк кўчадан [транзит] га айланади. Йўл қирғиз халқига, юртимизга умрбод хизмат қилади. Биз бу лойиҳани ташқи қарз йўли билан эмас, балки бошқача йўл билан амалга оширишни кўриб чиқяпмиз. Худо хоҳласа, бу масалани ҳал қилиб, тез орада қурилиш ишларини бошлаймиз, — деди Садир Жапаров.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш