АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза олиш шартларини янгилади

Жорий йилнинг 13 февралидан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида ноиммиграцион визани олишга барча мурожаат этувчилар учун янги шарт кучга киради.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза олиш шартларини янгилади

АҚШ элчихонаси ахборот хизмати жорий йил 13 февралдан бошлаб, барча мурожаатчилардан DS-160 анкетасини суҳбат куни ҳам тақдим этишини талаб қилади.

Суҳбатга фарқли DS-160 анкетасининг тасдиқланган саҳифаси билан келган мурожаатчилар виза суҳбатига киритилмайди ва улардан суҳбатга қайта рўйхатдан ўтиш сўралади, — дейилади хабарда.

Суҳбатга рўйхатдан ўтиш учун фойдаланилган DS-160 анкетаси тўлиқ тўлдирилмаган ёки сезиларли хатоларни ўз ичига олган бўлса, у ҳолда янги DS-160 анкета тўлдиришингиз ва анкетанинг янги штрих коддан фойдаланган ҳолда янги суҳбат куни белгиланиши керак бўлади.

Агар сиз анкетангизга фақат кичик ўзгартириш киритишингиз зарур бўлса, у ҳолда янги анкета тўлдирмасдан ва қайта суҳбат куни белгиламасдан, виза суҳбатига келишингиз мумкин. Бунда элчихона ходимлари анкетадаги кичик хатоларни тўғрилашда ёрдам бериши мумкин, — дейилади дипмиссия хабарида.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш