Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар сони ошмоқда

Тожикистоннинг Somon Air авиакомпанияси Душанбе–Тошкент–Душанбе йўналиши бўйича парвозлар частотасини оширмоқда.

Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар сони ошмоқда

Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

24 январдан бошлаб авиаташувчи учинчи қатновни жорий қилиб, чоршанба кунлари Boeing 737-800 самолётида қўшимча рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Авваллари йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта: душанба ва жума кунлари амалга оширилар эди.

Somon Air — бош қароргоҳи Душанбеда жойлашган Тожикистон авиакомпанияси бўлиб, ички ва халқаро йўналишларда мунтазам йўловчи ташувларини амалга оширишга ихтисослашган.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш