Ўзбекистон фуқаролари тажрибасиз туроператорлар сабабли Макка ва Мадинада қолиб кетди
Ижтимоий тармоқларда Умра учун Макка ва Мадинага етиб келган ўзбекистонлик зиёратчилар ватанига қайтишда қийинчиликларга дуч келгани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигида таъкидланганидек, ватандошлар саёҳатларини хусусий сайёҳлик компаниялари ташкил этади. Бу ҳолат ҳаво қатновларини ташкил этишдаги техник носозликлар, шунингдек, туристик компанияларнинг бундай саёҳатларни ташкил этишда зарурий малака ва тажрибага эга эмаслиги туфайли юзага келган.
Бош консуллик 2024 йилнинг 4 февралига қадар зиёратчиларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилгани, қолган ватандошлари эса тез орада ўз ватанларига олиб келинишини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси ва Жиддадаги Бош консуллиги вазиятни назоратга олди. Ватандошларга зарур консуллик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатилмоқда.
Юртдошларимиз хотиржамликка ва Саудия Арабистонида амалдаги қоидаларга риоя қилишга чақирилган.
Ҳозирда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ватандошларимизни ўз ватанига қайтариш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, қўшимча рейслар жадвали тузилди, — дейилади хабарда.