ТИВ собиқ раҳбари ўғлининг компанияси «Ўзбекнефтгаз»нинг яна бир корхонасини сотиб олди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Абдулазиз Комиловнинг ўғлига тегишли компания Чиноз нефтни қайта ишлаш заводига эга бўлди. Илгари худди шу компания UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини сотиб олган эди. Бу икки ташкилот аввал «Ўзбекнефтгаз»га тегишли бўлган.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Petroleum Technology Group компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводининг эгаси бўлди.
Бунгача Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи «Ўзбекнефтгаз» давлат компаниясига қарашли эди. 2016 йил август ойида ишга туширилган корхона йилига 117 минг тоннагача нефтни бензин, керосин, дизель ёқилғиси, мазут ва мойлаш мойларига қайта ишлай олади. Завод 2022 йил ноябрь ойида хусусийлаштиришга чиқарилган.
Аввалроқ, собиқ ташқи ишлар вазири, айни дамда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловнинг Petroleum Technology Group компанияси UNG ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғига эга бўлгани ҳақида ёзгандик.
Эслатиб ўтамиз, Petroleum Technology Group 2023 йил 4 октябрда рўйхатдан ўтган. У бизнес ва бошқарув консалтингига ихтисослашган. Компания асосчилари Delta Global Dynamics (1%) ва Дониёр Комилов (99%). Комилов, шунингдек, Delta Global Dynamics компаниясининг 100 фоиз улушига эга.