Бишкекда аёллар тенг ҳуқуқлилик учун марш уюштирди
Қирғизистондаги феминистик жамиятлар фаоллари 8 март куни ҳар йили ўтказиладиган тадбир ўтказди. Йиғилганлар колоннада Бишкек марказидан ўтиб, оиладаги зўравонлик, сўз эркинлиги, тенг ҳуқуқ ва эмансипация ҳақида шиорлар айтди.
Ташкилотчиларга кўра, акцияда 500 дан ортиқ киши иштирок этган.
Кортеж Горкий боғидаги митинг билан якунланди. Сўзга чиққанлар орасида собиқ турмуш ўртоғи бурни ва қулоғини кесиб ташлаган Асел Ноғўйбоева ҳам бор эди. Аёл суд ва полициядан оиладаги зўравонликка кўз юммасликни сўраган.
«Менинг ҳикоям Қирғизистондаги юз минглаб оилавий зўравонлик ҳолатларидан биридир. Бу бузилган ҳаёт ва тақдир ҳақида ҳикоя. Зўравонликнинг барча кўринишларининг олди олинмас экан, жамиятда ривожланиш бўлмайди», — деди у.
Nashrni qo‘llab-quvvatlash
Bir bosish — mustaqil tahririyatga katta yordam
Добавьте Vzglyad.uz в предпочтительные источники Google. Это бесплатно и занимает 5 секунд, а для нас — лучшая поддержка и мотивация работать ещё лучше.