Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь-февраль ҳолати бўйича 81 989 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3%га бажарилди.
Маълумотларга кўра, 2 ойда 7304 тонна мис маҳсулотлари, 4643 тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.
«Комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймокда. Жумладан, 2023 йилда мис катанкаси ва мис купороси экспортида янги бозорлар – Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.», — дейилади хабарда.