Наврўз байрами муносабати билан Тошкентда қатновлар жадвали эълон қилинди
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Наврўз байрамларида Тошкент шаҳри автобусларининг ҳаракатланиш жадвалини эълон қилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти 21-24 март кунлари дам олиш кунлари белгиланиши муносабати билан ушбу кунларда автобус йўналишлари фаолияти қуйидагича ташкил этилишини маълум қилди:
- 21 март, пайшанба - ишланмайдиган дам олиш куни. Автобуслар якшанба кунги жадвалда ишлайди;
- 22 март, жума - қўшимча дам олиш куни. Автобуслар якшанба кунги жадвалда ишлайди;
- 23 март, шанба - қўшимча дам олиш куни. Автобуслар якшанба кунги жадвалда ишлайди;
- 24 март, якшанба тақвим бўйича дам олиш куни ҳисобланади. Автобуслар якшанба кунги жадвал асосида ишлайди.