Тошкентда BMW ҳайдовчиси катта тезликда бетон тўсиққа бориб урилди, деб хабар бермоқда шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати.
Йўл-транспорт ҳодисаси 20 март куни Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида содир бўлган. Автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турган бетон тўсиққа бориб урилган, шундан сўнг машина ағдарилиб кетган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.
Оқибатда автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентда BMW ҳайдовчиси катта тезликда бетон тўсиққа бориб урилди — видео
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган, шундан сўнг автомобиль ағдарилиб кетган. Чет элда ишлаб чиқарилган автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
![Тошкентда BMW ҳайдовчиси катта тезликда бетон тўсиққа бориб урилди — видео](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fvzglyad.uz%2Fwp-content%2Fuploads%2F2024%2F03%2Fosdff2niom.jpg&w=1536&q=75)