Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон қарийб 1,32 млрд долларлик олтин экспорт қилган.

Республика Марказий банки маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён олтин-валюта захиралари қарийб 2,4 млрд долларга камайиб, 32,1 млрд долларни ташкил этди.

1 март ҳолатига кўра, олтин ҳажми 11,9 млн троя унцияни ташкил қилди. Шу билан бирга, олтин заҳирасининг қиймати 24 млрд долларга баҳоланган бўлса, февраль ойида бу кўрсаткич 24,9 млрд долларни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Fitch рейтинг агентлиги 2024 йилда қимматбаҳо метал нархи 1,9 минг долларгача тушишини кутмоқда. Бундан олдин ташкилот экспертлари уни 1,8 минг доллар деб башорат қилган эди.