Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан барча жамоат жойларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

O‘zbekiston

Миллий гвардия махсус бўлинмаси фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида кучайтирилган режимда ишламоқда. Ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлар, бозорлар, масжидлар ва кўчаларни қўриқлашга киришган.

Рамазон ойи муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пойтахтдаги барча масжидларда, шунингдек, жамоат жойларида Миллий гвардия ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари намоз вақтида ҳамда тадбирлар, йирик савдо мажмуалари, бозорлар, кинотеатрлар, боғлар ва хиёбонлар олдида навбатчилик қилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.