Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Яшил энергияга сармоя киритиш: барқарор келажакни яратиш» панель сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Взгляд.uz» мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ялпи мажлисда сўзлаган нутқида Ўзбекистонда 20 гигаватт қайта тикланадиган энергия қуввати яратилиши ва 2030 йилга бориб энергия балансидаги улушини 40 фоизга етказишини таъкидлади.

Бугун сармоядорлар форуми доирасида қўшни Қирғизистон ва Тожикистонда ГЭСларни ҳамкорликда қуриш лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтади. Президент барча мамлакатларнинг етакчи компанияларини бу борада очиқ мулоқот ва амалий ҳамкорликка таклиф қилди.