2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очиш режалаштирилган, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Очилиши режалаштирилган янги йўналишлар орасида:
-
Самарқанд – Бишкек;
-
Бухоро – Бишкек;
-
Самарқанд – Туркистон;
-
Самарқанд – Душанбе;
-
Бухоро – Душанбе;
-
Тошкент – Уфа;
-
Тошкент – Краснодар.
Қайд этилишича, айни пайтда 32 та маҳаллий ва хорижий ташувчининг 196 та автобуси Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича қатнайди.
2024 йилнинг январь-апрель ойларида халқаро автобус йўналишларида 173 минг йўловчи ташилди. Бу кўрсаткичлар 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.