Ўзбекистонда ташқи интернет-каналда монополия бекор қилинади
2025 йилнинг январь ойидан бошлаб мамлакатда ташқи интернет-каналдаги монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Тегишли қарор [резидент томонидан имзоланди. Хусусий провайдерларга халқаро интернет тармоғига уланишга рухсат берилади.
Телекоммуникация тармоқлари операторларига тажриба тариқасида 2025 йил 1 январдан тўғридан-тўғри халқаро интернет тармоғига уланишга рухсат берилади. Бу ҳақда президентнинг «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти келишувларига мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилган.
Рақамли технологиялар вазирлигига 2024 йил 1-октабрга қадар телекоммуникация операторларини ўз тижорат эҳтиёжлари учун халқаро интернет тармоғига тўғридан-тўғри улаш ва халқаро интернет каналларини ташкил этиш хизматларини босқичма-босқич кўрсатиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Добавьте Vzglyad.uz в предпочтительные источники Google. Это бесплатно и занимает 5 секунд, а для нас — лучшая поддержка и мотивация работать ещё лучше.