Анқара шаҳрида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Анқарада Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Икки давлат президентлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
6 июнь куни Анқара шаҳридаги президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Добавьте Vzglyad.uz в предпочтительные источники Google. Это бесплатно и занимает 5 секунд, а для нас — лучшая поддержка и мотивация работать ещё лучше.