Эрдўғон Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади
Эрдўғон Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади. Бу олий орден Туркия билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.
Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон тантанали равишда топширди.
«Бугун, мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланган кунда Туркия Республикасининг бундай юксак мукофотини олиш мен учун катта шарафдир. Ушбу мукофот халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, олий даражадаги ишончли мулоқот ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланишининг рамзидир», — деди давлатимиз раҳбари.
Таъкидланишича, Туркия Республикаси президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.
Добавьте Vzglyad.uz в предпочтительные источники Google. Это бесплатно и занимает 5 секунд, а для нас — лучшая поддержка и мотивация работать ещё лучше.