2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ ажрим қайд этилган. Бу жорий йилда ажрашиш тўғрисидаги умумий аризаларнинг 31,4 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ажримлар сони 11,6 фоизга камайган.

Қўмита ажралишга олиб келадиган учта асосий сабабни аниқлади:

  1. Ота-она, ака-ука, опа-сингил ва қўшниларнинг турмуш ўртоқлар ҳаётига аралашиши.

  2. Эрта никоҳлар ва уюштирилган никоҳлар.

  3. Эркаклар ва аёлларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги.