16 августдан «Тошкент-Марказий» вокзали фаолияти тикланади
15 июлдан 15 августга қадар «Тўқимачи» ва «Тошкент-Йўловчи» (Марказий вокзал) станциялари ўртасида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди, темир йўл қатновлари «Тошкент-Жанубий» йўналишига ўтказилган. «Ўзтемирйўлйўловчи» 16 август куни марказий вокзалда иш тикланишини маълум қилди.
16 августдан «Тошкент-Марказий» вокзали ўз ишини тиклайди. Шу куни «Афросиёб», тезюрар «Шарқ», «Насаф», «Ўзбекистон» поездлари ва «Тошкент — Волгоград — Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи поездлар аввалгидек Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланади.
Эндиликда «Тошкент-Марказий» ва «Тўқимачи» станциясидан Ҳожикент, Гулистон, Ангрен, Ховос ва Бекобод йўналишларида қатновчи шаҳарлараро поездлар «Тошкент-Жанубий» вокзалидан жўнайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида йўлларни реконструкция қилиш муносабати билан «Тўқимачи» ва «Тошкент-Йўловчи» (Марказий вокзал) станциялари ўртасида тезюрар поездлар ҳаракати бир ойга тўхтатилганди.
Добавьте Vzglyad.uz в предпочтительные источники Google. Это бесплатно и занимает 5 секунд, а для нас — лучшая поддержка и мотивация работать ещё лучше.