Ўзбекистонда сув мототранспортининг максимал тезлиги 40 км/соатгача чекланди

Ўзбекистонда скутерлар ва бошқа сув транспорти воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 40 километргача чекланди. 2025 йилдан бошлаб атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун ҳар йили компенсация тўловлари ундирилади.

Янгиликлар

Ўзбекистонда сув мототранспорт воситалари учун максимал тезлик 40 км/соатгача чекланди.

Вазирлар Маҳкамасининг сув транспорти учун рухсат этилган максимал тезликни жорий этиш ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини назарда тутувчи қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб тезликни автоматик пасайтириш ускуналари, ГПС ускуналари билан жиҳозланган ҳамда ГПС-мониторинг ва навигация миллий тизимига уланган сув транспорти воситаларидан (ички ёнув двигателли ва электромоторли) фойдаланишга рухсат берилади.

Сув транспортининг рухсат этилган максимал тезлиги 40 км/соатни, турар-жой массивлари чегараларида тўхташ жойларида тезлик 20 км/соатни, пляжлар ва аҳоли дам олиш жойлари чегараларида эса 5 км/соатни ташкил этади.

2025 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслардан сув транспортидан (электромотор транспортидан ташқари) фойдаланиш натижасида табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун ҳар йили қуйидаги миқдорларда компенсация тўловлари ундирилади:

10 БҲМ — моторли қайиқлар ва гидротцикллар учун;

15 БҲМ — катерлар учун;

25 БҲМ — яхталар учун.

Моторли (ички ёнув двигателли) сув транспорти воситалари (шу жумладан, эксплуатация қилинаётганлари) компенсация тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда йиллик техник кўрикдан ўтказилади.

Ушбу чора-тадбирлар сув объектларида туризм хизматларини жадал ривожлантириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш, сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш ва улардан оқилона фойдаланишга кўмаклашишга қаратилган.

Nashrni qo‘llab-quvvatlash Bir bosish — mustaqil tahririyatga katta yordam

Добавьте Vzglyad.uz в предпочтительные источники Google. Это бесплатно и занимает 5 секунд, а для нас — лучшая поддержка и мотивация работать ещё лучше.

Mavzu bo‘yicha yana

Barcha materiallar
Botkin qabristonida qabr toshlari shikastlangach, Toshkentda qurilish to‘xtatildi Янгиликлар Toshkent metrosida yo‘lovchiga 10 ming dollar qaytarildi Янгиликлар Hukumat qisqartirishdan keyin muddatidan oldin pensiyani rasmiylashtirish tartibini tasdiqladi Янгиликлар Turkiyalik jarrohlar 5 va 6-oktabrda Namanganda bolalarni bepul ko‘rikdan o‘tkazadi Янгиликлар