Вазият Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида тумандаги «Бекуз келажак» иссиқхонасининг фильтрловчи мосламалари носоз эканлиги, шунингдек, олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан иссиқхона масъул ходимидан тушунтириши хати олиниб, қозонхонани таъмирлаш, махсус чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрларни янгилаш ҳамда автотранспорт шиналарини ёқмаслик тўғрисида огоҳлантирилди.
Ҳозирда табиатга етказилган зарарни ҳисоблаш учун иссиқхонага эколаборатория ходимлари жалб қилинган.