Фармонга кўра, 2024 йилда «Яшил макон» миллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида республика бўйлаб камида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатлари ва қаламчалари, 444 та яшил боғлар барпо этиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, мамлакатда чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш доирасида 2024 йил 1 мартдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:
- ҳудудларда чанг бўрони содир бўлганда ва атмосфера ҳавосидаги майда заррачалар миқдори белгиланган меъёрдан ошиб кетганда аҳолини хабардор қилиш ва юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликлари билан оғриган шахсларни, шунингдек, бошқа фуқароларни мунтазам хабардор қилиш амалиёти;
- 500 квадрат метр ва ундан ортиқ қурилиш майдончаларида, улардан кириш ва чиқиш йўлларида чанг ва қум зарраларининг ҳавога кўтарилишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар.