Сурхондарёда Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, воқеа 13 февраль куни Қизириқ туманида содир бўлган. Nexia-3 автомашинасининг 30 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши чизиққа чиқиб кетиб, «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Машинада бўлган тўрт йўловчи ҳалок бўлган.