БААнинг Фужайра шаҳрида ўтказилган Ёшлар лигаси турнири якунларига кўра, ўзбекистонлик ёш спортчилар 11 медаль (3 олтин, 2 кумуш ва 6 бронза) қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Турнирнинг сўнгги кунида 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Жавоҳир Жаҳонгиров шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Шунингдек, яна бир вакилимиз Солижон Соибов (-50 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Қайд этилишича, каратэчиларимиз Жаҳон чемпионати йўлида Ёшлар лигаси медалларидан ташқари ўз активларига қимматли рейтинг очколарини ҳам қўшган.