Бу ҳақда «Батя в шоке» блоги муаллифи сифатида танилган блогер Дмитрий маълумот берди.

«Парвоз давомида бортдаги йўловчилар сони биттага кўпайди. Бемор йўловчи 10 минг метр баландликда самолёт бортида эсон-омон туғилган ҳомиладор Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Келинг, у учун хурсанд бўлайлик», — деб ёзди у ўзининг сўнгги постида.

Унинг сўзларига кўра, парвознинг маълум бир вақтида ҳомиладор йўловчини тўлғоқ тутган. Борт кузатувчилари йўловчилар орасидан шифокор ёки ҳамшираларни қидира бошлади. Бироқ аёлга ёрдам бера оладиган одамлар топилмади.

Кольцово сайтидаги жадвалга кўра, 24 февраль куни Тошкентга парвозни Урал ҳаво йўллари амалга оширган.