Ижтимоий тармоқларда «Фарингофорте» савдо номи остида спрей ишлаб чиқариш жараёнига оид турли видеолар тарқалди.

Кадрларда бир неча аёлнинг фармацевтика стерил стандартлари ва санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган жойда дори воситасини қадоқлаётгани акс этган.

Узфармконтроль ушбу дори дори воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтмагани ва Ўзбекистонда тиббий амалиётда қўлланилиши рухсат этилмагани ҳақида хабар берди.

Фармацевтика хавфсизлиги маркази мамлакат аҳолисини ҳушёр бўлишга, дорихона ходимларини келиб чиқиши шубҳали дори воситаларини харид қилмаслик ва тарқатмасликка чақирди.

Эътибор беринг, ушбу дориларни қадоқловчи компания Менгарис Пҳармаcэутиcал МЧЖ ҳисобланади. Компаниянинг 100 фоиз акциялари Иқбол Ибрагимовна Собировага тегишли бўлиб, раҳбари сифатида Давронбек Сапаевич Ҳасанов кўрсатилган. Компаниянинг юридик манзили Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган.

Бироқ бу дори Ўзбекистондаги ArzonApteka дорихона франчайзинг веб-сайтида сотилмоқда. Спрей учта версияда мавжуд: чақалоқлар, болалар ва катталар учун.