Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Қашқадарёдаги Деҳқонобод калий заводи фаолиятини ўрганди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўрганиш натижасида корхона оқава сувларининг бир қисми тўғридан-тўғри Туяшсой оқимига қуйилганлиги аниқланди. Бу сувларнинг таркиби марказий лаборатория томонидан таҳлил қилинган. Оқава сувлардан намуна олиш ва таҳлил қилишда ундан нитритлар, натрий, аммоний, нефть ва нефть маҳсулотлари топилган.

Кончилик фаолияти учун ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатида шахта сувини тузни сақлаш учун махсус чуқурга жойлаштириш назарда тутилган бўлсада, амалда ер ости оқиб чиқувчи сув оқимга қуйилади.

Бу сувларнинг таркиби марказий лаборатория томонидан таҳлил қилинган. Оқава сувлардан намуна олиш ва таҳлил қилишда ундан нитритлар, натрий, аммоний, нефть ва нефть маҳсулотлари топилган.

Аниқланган қоидабузарликлардан келиб чиқиб, Деҳхонобод калий заводига 363 миллион сўмдан ортиқ компенсация тўлови тайинланган. Текширув давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар ҳам берилди.