1-3 март кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида булутли ҳаво ҳукмрон бўлиши, вақти-вақти билан ёмғир ва қор шаклида ёғиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

1 март куни ҳаво ҳарорати: кундузи 2-7° илиқ, жанубда 3°-2° илиқ бўлади.

Дам олиш кунлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 1-2 март кунлари 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Жойларда туман бўлади. Тоғли ҳудудларда баъзан қор ёғиши ва қор кўчкиси тушиши хавфи мавжуд.