Пойтахтда ўтказилган «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар олтита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жамоа иккита олтин, битта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Уларнинг ҳамюртлари фақат Франция ва Япония вакилларига имкониятни бой беришди.

«Олтин»:

  • -60 кг: Достон Рўзиев;
  • -100 кг: Музаффарбек Тўрабоев.

«Кумуш»:

  • -52 кг: Гулхаё Жўраева.

«Бронза»:

  • -73 кг: Шаҳрам Аҳадов;
  • -73 кг: Обидхон Нўмонов;
  • -90 кг: Давлат Бобонов.