Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида автобус ва ёнилғи ташувчи танкер ва мототциклнинг тўқнашуви оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, яна 38 киши оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Khaama Press.

Ҳодиса жанубий Қандаҳор ва ғарбий Ҳирот вилояти ўртасидаги асосий магистралда содир бўлган. Мототцикл йўловчи автобусига, кейин эса йўлнинг қарама-қарши томонидаги ёнилғи цистернасига бориб урилган.

Автобус деярли бутунлай ёниб кетган, ёнилғи ташувчиси қисман шикастланган. Тўқнашув маҳаллий вақт билан соат 5:00 да содир бўлган. Жароҳатланганлар Герцҳак ва Лашкаргаҳ касалхоналарига ётқизилган.