17 март куни соат 13:05 да «Чорсу» бозорида Миллий гвардия ходимлари Миллий гвардия дала кийимида айланиб юрган йигитни қўлга олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси хабар берди.
Текширув давомида қўлга олинган шахс Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида яшаши маълум бўлди. 26 ёшли фуқаро А.М. Тошкент шаҳар психоневрология диспансерида рўйхатга олинган.
Йигит Шайхонтоҳур тумани ИИБга олиб кетилиб, қалбаки гувоҳнома ва кийим-кечак мусодара қилинди.