«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти 21-24 март кунлари дам олиш кунлари белгиланиши муносабати билан ушбу кунларда автобус йўналишлари фаолияти қуйидагича ташкил этилишини маълум қилди:

  • 21 март, пайшанба – ишланмайдиган дам олиш куни. Автобуслар якшанба кунги жадвалда ишлайди;
  • 22 март, жума – қўшимча дам олиш куни. Автобуслар якшанба кунги жадвалда ишлайди;
  • 23 март, шанба – қўшимча дам олиш куни. Автобуслар якшанба кунги жадвалда ишлайди;
  • 24 март, якшанба тақвим бўйича дам олиш куни ҳисобланади. Автобуслар якшанба кунги жадвал асосида ишлайди.