Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Москва вилоятидаги «Крокус Сити» савдо марказида содир этилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди, дейилади баёнотда.
«Терроризмни ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан бундай зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз».