Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» савдо марказида содир бўлган портлаш ва отишма оқибатида кўп сонли қурбонлар бўлгани, оқибатда тинч аҳоли вакиллари жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди, дейилади хабарда.
«Элчихона давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада. Ҳозирда жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, шунингдек, барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, дипломатик миссия Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хотиржамликка ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.
Фуқаролар агар зарур бўлса, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг cалл-марказига мурожаат қилиши мумкин: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76.