Олтой ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси террорчилик ҳаракатини омма олдида оқлагани учун ҳибсга олинди, деб хабар қилди ўлка судлари матбуот хизмати.

Иш материалларига кўра, Рубцовск шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси дўконлардан бирида омма олдида «Крокус Сити Холл»га қилинган ҳужумни оқлаган.

24 март куни эркакка нисбатан жиноий иш очилган. 1993 йилда туғилган айбланувчи қўлга олинган.

Суд терговнинг айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирди ва уни тергов изоляторига юборди.