Тошкентда Matiz, Lacetti, Spark ва Isuzu юк автомобиллари тўқнашиб кетди, деб хабар берди пойтахт ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Бахтсиз ҳодиса 13 май куни соат 18:00 атрофида Шота Руставели кўчасида содир бўлган.

Оқибатда Matiz ағдарилиб кетган ва икки киши жароҳатланган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.