2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан жами 197 миллион 842 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Аксарият ёрдам(83,63%) бешта давлатдан келган: Германия, Хитой, АҚШ, Бельгия ва Швейцария.

Гуманитар ёрдамнинг тармоқлар бўйича тақсимланиши:

  • соғлиқни сақлаш (169 млн. 233,5 минг доллар);

  • ижтимоий соҳа (1 млн. 244,4 минг доллар);

  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (943,2 минг доллар);

  • таълим (247,2 минг доллар).