Toshkentda Tracker haydovchisi YPX inspektorini urib yubordi

2 май куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида кичик юк машинаси музқаймоқли автомобиль Сузоқ туманидаги мактаб мусобақасига йиғилган болаларни уриб юборганди. Шу муносабат билан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат бўйлаб болаларнинг оммавий тадбирларда иштирок этишини тақиқловчи буйруқ чиқарди.
Қозоғистоннинг БААдаги элчисининг рафиқаси Карина Мамаш турмуш ўртоғи томонидан 10 йил давомида калтаклангани ҳақида гапирди. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатни БААдан чақириб олганини маълум қилди. Энди унинг иши билан ҳуқуқ-тартибот идоралари шуғулланади.
Greenback маълумотларига кўра, даромад солиғи 8 мамлакатда — Кайман ороллари, Бермуда, Қувайт, БАА, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони ва Баҳрайнда 0 га тенг. Айни пайтда Ўзбекистон энг паст солиққа тортиладиган давлатлар рейтингида 20-ўринни эгаллади.
Россияда ксенофобия ва чексиз полиция текширувлари туфайли мигрантлар кафе ва ресторанларни ёпмоқда. Cуррент Тиме нашри ёзганидек, Москвада кафе ва ресторанларнинг қарийб 75 фоизи ёпилган.
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауднинг ҳаётига суиқасд қилингани ҳақида хабар тарқатди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Жиддада содир бўлган, шаҳзоданинг ўзи жабрланмаган, бир неча қўриқчи ҳалок бўлган.
Олимлар кенг кўламли коронавируслардан, жумладан, ҳали ҳеч нарса маълум бўлмаган навларидан ҳимоя қила оладиган вакцина яратди.
Электрон сигаретлар атрофида кўплаб афсоналар ва нотўғри тушунчалар мавжуд бўлиб, бу ҳақиқатни фантастикадан ажратишни қийинлаштиради. Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати бу ҳақда узун мақола билан бўлишиш орқали ҳолатга ойдинлик киритди.
Афғонистоннинг шимоли-ғарбидаги Ҳирот вилоятида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб гектар ерлар, чорва моллари нобуд бўлди.
Ижтимоий ҳодисаларга бефар бўлмаган Санкт-Петербург аҳолиси Подолская кўчасидаги бинода ёнаётган хонадондан одамларни қутқариб қолган жасур фаррош Олимжон Иброҳимов учун янги телевизор совға қилди ва маблағ топширди.
Америка суди дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance асосчиси Чанпэн Чжаони тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Айблов хулосасида айтилишича, Чанпэн Чжао ўз платформасида жиноятчиларга пул ювиш билан шуғулланишга рухсат берган. Прокурорлар Чанпэн Чжаони уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди.
Россия ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари Тожикистон фуқароларининг Россия Федерациясига киришини тақиқлаш масаласини муҳокама қилди. Шу билан бирга, Москва ва Душанбе дипломатлар суҳбатини ўзгача тарзда тақдим этди.
26 апрелдан 30 апрелгача Россия ҳукумати Внуково аэропортида 643 нафар тожикистонликни мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳозирда бу фуқаролар ҳам вақтинча сақлаш жойларида ғайриинсоний шароитларда сақланмоқда.
Британ-швед фармацевтика компанияси AstraZeneca ўзининг коронавирус препарати ўлимга олиб келадиган ён таъсир — тромбозни келтириб чиқариши мумкинлигини биринчи марта тан олди.
Швециянинг чекиш даражасини пасайтиришга ўзига хос ёндашувини ўрганиш муқобил никотин маҳсулотларининг имкониятларини очиб берди. Тадқиқот We Are Innovation (WAI) компаниясининг «Чекмасдан келажак сари йўл: Швеция тажрибаси» номли ҳисоботида чоп этилган.
Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятидаги масжидга уюштирилган ҳужумда олти киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Қурбонлар орасида болалар ва аёллар ҳам бор.
Қозоғистон Бош прокуратураси мамлакатда 2022 йил январида юз берган тартибсизликлар билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича тергов доирасида собиқ ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевнинг ҳибсга олинганини маълум қилди.
Air Astana авиакомпанияси учувчиси Олмаота аэропортида гиёҳванд модда таъсирида бўлганда қўлга олинди. Авиакомпания унинг йўловчи сифатида учаётганини таъкидлаб, вазиятга изоҳ берди.
БМТ Бош котибининг «Цивилизациялар альянси» бўйича Олий вакили Мигель Анхель Моратинос сайёрамизнинг турли нуқталарида доимий ҳарбий тўқнашувлар туфайли дунё учинчи жаҳон урушига ўхшаш нарсани бошдан кечирмоқда, деган фикрни билдирди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, Марказий Осиёдаги асосий хавф Афғонистонда жойлашган радикал террорчи гуруҳлардан келади.
Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси Binance асосчиси Чанпэн Чжао пул ювишда айбини тан олиб, 36 ой қамоқда ўтириши керак. АҚШ прокуратураси Binanceʼни 100 000 та шубҳали транзакцияларни, жумладан, «Ҳамас», «Ал-Қоида» ва ИШИДга ўтказмаларни яширганликда айблади.
2023 йилда дунё мамлакатлари томонидан ҳарбий харажатлар 2,44 трлн долларгача ошди, бу тарихдаги рекорд кўрсаткичдир. Глобал харажатларнинг қарийб ярми фақат учта давлатга тўғри келади — АҚШ, Хитой ва Россия.
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шарқидаги улкан Газипур полигонида катта ёнғин келиб чиқди. Шаҳар аҳолиси кўзлари қичиши ва йўталдан шикоят қила бошлади. Ёнғинга чиқиндихонада ҳосил бўлган газ сабаб бўлган.
18 апрель куни World Press Photo–2024 ғолиблари номи маълум бўлди. Йил сурати жиянининг жасадини қучоқлаган фаластинлик аёлнинг сурати бўлди. Украиналик фотограф Юлия Кочетова «Очиқ формат» номинациясида ғолиб чиқди. Ижодкор «бу фотосуратлар бўлмаса, яхши бўларди», деб таъкидлади.
Таиланднинг машҳур Паттайя курорти яқинидаги Банг Ламунг ҳудудидаги муз заводида аммиак сизиб чиқди. Сайёҳлар заҳарли тутун қирғоқда жойлашган меҳмонхоналарга етиб боришидан хавотир олмоқда.
Индонезияда вулқон Сулавеси оролида километрлар бўйлаб оловли лава ва кулни сочди. Табиий офат оқибатида шимолий провинцияда юзлаб одамларни эвакуация қилиш бошланди.
Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Арқадағ» футбол клуби чемпионатдаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, турнир ғолибига айланди. Жамоа 2023 йилда ташкил этилганидан буён барча 37 ўйинда ғалаба қозонган ва рақиблардан энг кучли футболчиларни қўлга киритган. Гиннеснинг рекордлар китоби мутахассислари рекордни тан олишдан бош тортди.
Россия тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғдан олиб чиқиш жараёни бошланди. Маълумотни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади. Россия тинчликпарвар контингенти 2020 йил кузида можаро авж олганидан сўнг Тоғли Қорабоғга жойлаштирилганди.
Павел Дуровнинг айтишича, февраль ойида у исми ошкор этилмаган «либерал журналист» ва ўта ўнгчи телебошловчи Такер Карлсонга интервью берган. Унинг сўзларига кўра, видео форматда бўладиган интервью «тез орада» эълон қилинади.
Қозоғистоннинг Қулсари шаҳрида сув тошқинлари оқибатида икки қабристон сув остида қолди. Эркакнинг жасади дўконлардан бирининг ёнидан топилган.
Қозоғистон президенти оиладаги ззўравонликка қарши курашга қаратилган тузатишларни имзолади. Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўриниши учун жавобгарликни кучайтирувчи нормалар жорий этилмоқда. Тузатишлар айрим ҳолатларда томонларнинг ярашуви имкониятини ҳам истисно қилади.